Android-смартфон батареяси умрини узайтирамиз

  • 13 апрель 2017, 09:47
  • 3 729
  • Технология
  • Android-смартфон батареяси умрини узайтирамиз
    Агар сиз Android операцион тизимида ишлайдиган телефон соҳиби бўлсангиз, унда ушбу маслаҳатлар сиз учун!

    Дангасалар учун

    Google Play’да смартфон созламаларида сиз учун «қора иш»ни бажарадиган кўплаб дастурлар бор. Бундай дастурлар Wi-Fi модулини сиз ундан фойдаланмаётган вақтда ўчириб қўяди, телефон нофаол вақтда дастурларнинг янгиланишини тақиқлайди, ҳатто марказий процессор частотасини пасайтиради.

    Ғилофни текширинг

    Ҳа, энг оддий смартфон ғилофи баъзан унинг автоном ишлаш вақтини сезиларли тарзда узайтириши мумкин. Гап шундаки, телефон клавишлар босилган вақтда ёнади ва қанчадир вақт давомида экран бекорга батареяни сарфлайди. Телефонни ғилоф ичига солиш орқали, сиз девайснинг ўз-ўзидан ёниб қолиш эҳтимолини камайтирасиз.

    Тармоқ режимини тўғри танланг

    Кенг тарқалган фикрга қарамасдан, 3G (WCDMA) режимидан 2G (GSM) режимига ўтиш доим ҳам камроқ энергия сарфига олиб келмайди. Смартфон асосан суҳбатлар учун ишлатилгандагина бу ўринли бўлиши мумкин. Маълумотлар узатиш билан ишлашда эса тезкорроқ 3G тежамкорроқ ҳамдир.

    Кечаси кераксиз функцияларни ўчириб қўйинг

    Wi-Fi, GPS ҳамда маълумотлар узатиш ва синхронизация ўчиқ туриши батареяни анча тежаш имконини беради. Агар бу моделлар ўчириб қўйилмаса, смартфон ўз қувватининг чорак қисмини «еб қўйиши» мумкин.

    Экран ёрқинлиги

    Экран кўпинча смартфон энергиясининг энг катта қисмини сарф қилади, айниқса, ёрқинлик даражаси 75—100 фоиз бўлган ҳолларда энергия сарфи авжига чиқади. Шунинг учун, ёрқинликни масалан, 65 фоизгача камайтириш орқали, автоном ишлаш вақтини аҳамиятли равишда узайтириш мумкин.

    Манба: «Дарё»

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Android-смартфон батареяси умрини узайтирамиз