19:52 / 13.04.2017
5 812

Apple қондаги глюкоза миқдорини уланишсиз аниқловчи қурилмани яратмоқда

Apple қондаги глюкоза миқдорини уланишсиз аниқловчи қурилмани яратмоқда
Американинг Apple корпорацияси мутахассислар гуруҳини ёллади. Улар ўта махфий шароитда қандли диабетни даволаш соҳасида улкан ютуқ бўлиши мумкин бўлган қурилмани ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Телекомпания манбасига кўра, гап қондаги глюкоза миқдорини уланишсиз аниқлай оладиган махсус сенсорлар яратиш ҳақида бормоқда. Биомедик-муҳандисларнинг кичикроқ гуруҳи Пало-Альто шаҳридаги (Калифорния штати) махфий лабораторияда лойиҳа устида иш олиб бораётганлиги таъкидланмоқда.

Бемордан қон олишни талаб қилмайдиган уланишсиз глюкоза ўлчагични яратиш ғоясини Apple’нинг собиқ раҳбари Стив Жобс ҳам илгари сурган эди. Унинг фикрича, қурилма кўчма датчикка ўхшаши лозим ва худди Apple Watch ақлли соатлари каби доим бемор ёнида бўлиши лозим.

Телеканалнинг таъкидлашича, агар Apple янги қурилмани яратишда муваффақиятга эришса, бу қандли диабетга чалинган миллионлаб одамларнинг ҳаётини енгиллаштириши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple қондаги глюкоза миқдорини уланишсиз аниқловчи қурилмани яратмоқда