
Австралияда икки метрли бўғма илонни гиёҳвандликка мойилликдан даволашди, деб ёзади Дарё нашри.
Илон метамфетамин тайёрланадиган яширин ерости лабораториясида яшаган. Кимёвий буғланиш ва ҳавога тарқалган гивоҳванд модда зарралари уни гиёҳвандга айлантириб қўйган.
Полиция лабораторияни ерни фош қилгач, илон ҳуқуқ-тартибот хизмати ходимлари қўлига ўтган. Уни Сиднейдаги улкан қамоқхона комплексидаги ҳайвонлар учун мўлжалланган марказга юборишган.
Марказ ходими Иэна Митчеллнинг сўзларига кўра, илон аввалига ўзини нотинч, тажовузкор ва тушунарсиз тутган. Бошқа ўзи каби тинч ва секин ҳаракат қиладиган турдошларидан фарқли ўлароқ, бу илон ўзи жойлаштирилган контейнерда тинмай судралган.
Илонга гиёҳвандликка мойилликдан бутунлай қутулиш учун етти ой керак бўлди. Ҳозирда унга янги хўжайин қидирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар