Instagram’да энди селфидан стикер ясаш мумкин!

  • 14 апрель 2017, 15:05
  • 4 161
  • Технология
  • Instagram’да энди селфидан стикер ясаш мумкин!
    Instagram стикерлар билан боғлиқ бир нечта янгиланишларни эълон қилди. Уларнинг ичида энг қизиқарлиларидан бири – фойдаланувчилар энди ўз селфиларини наклейкага айлантиришлари ва кейин бу стикерларни ўз фото ва видеотасвирларига ёпиштиришлари мумкин, деб ёзади Terabayt.uz сайти.

    Компания вакилларининг сўзларига кўра, янги функциялар фойдаланувчиларга «тарих» яратишда ҳамда суратли ва видеоли хабарларни юборишда янада креативроқ бўлишда ёрдам беради. Яхши жиҳати – кишилар бирор нарсага муносабатини билдириш учун энди ўз қиёфалари суратларидан ўзлари ясаган стикерлардан фойдаланишлари мумкин.

    Бунинг учун фоторасм ёки видеолавҳа суратга олаётганингизда, табассумли қиёфа белгичасига боссангиз, камера иконкаси тасвирланган стикер пайдо бўлади, шунда мини-селфи олишингиз мумкин. Расмга туширганингиздан кейин ёки ундан аввал унга рамка танлашингиз мумкин. Энди бу стикерни экраннинг исталган қисмига жойлаштириш ва ўлчамини созлаш қолади, холос.

    Яхши жиҳатларидан бири, селфи-стикерларни нафақат фотога, балки видеодаги аниқ битта объектга ҳам ёпиштирса бўлади. Бунинг учун стикерни ушлаб, керакли жойга суриб олиб борасиз, кейин эса бу ҳаракатингизни тасдиқлайсиз. Мазкур функция исталган наклейка ва матн учун ҳам амал қилади. Уни барча форматлардаги видеолавҳаларга қўйиш мумкин. Яна, битта видеога биратўла бир нечта стикер ёпиштирса ҳам бўлади.

    Аввалроқ Instagram геостикерларни йўлга қўйган эди ва энди уларнинг амал қилиш географиясини кенгайтирмоқда. Бунақа наклейкалар ҳозирда Чикаго, Лондон, Мадрид ва Токио учун, тағин барчаси шу шаҳарларнинг маҳаллий аҳолиси томонидан яратилган.

    Иловада стикерлар учун алоҳида экран пайдо бўлган. Табассумли қиёфа устига босиб, ўнгга варақласангиз, шу ерда охирги ишлатилган бир нечта наклейкаларни кўрасиз.

    Компаниянинг қўшимча қилишича, Instagram «тарих»ларидан энди 200 миллиондан ортиқ киши фойдаланмоқда. Бу эса, мазкур форматни илк бор тақдим этган Snapchat сервисининг барча аудиториясидан ҳам ошиқроқдир.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Instagram’да энди селфидан стикер ясаш мумкин!