16:23 / 18.04.2017
8 796

Ораз Абдуразаков – Beeline‘нинг ташқи алоқалари ва коммуникациялари директори

Ораз Абдуразаков – Beeline‘нинг ташқи алоқалари ва коммуникациялари директори
Beeline Ораз Абдуразаков Unitel МЧЖ ташқи алоқалари ва коммуникациялари директори лавозимига тайинлангани ҳақида эълон қилади.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel МЧЖ бош директори Дмиртий Шуков шундай деди: “Ташқи алоқалар ва коммуникациялар дирекцияси — бизнесни ривожлантиришда корпоратив коммуникациялар муҳимлиги ўсиб боришини назарга олган ҳолда, компанияни муҳим аудиториялар билан ўзаро алоқа қилиш тизимини такомиллаштириш доирасида жорий қилинган Beeline‘нинг янги бўлимидир. Айнан Ораз Абдуразаков сўнги йиллар мобайнида стратегиямизнинг коммуникацион таркибини янги сифатли даражага олиб чиқди, шунинг учун Unitel‘нинг янгиланган ташкилий тизимида жамоатчилик билан алоқалардан ташқари Beeline‘нинг ижтимоий сармоялари бўлими ва Government Relations бўйича фаолият унинг раҳбарлигига ўтади. Ишонаманки, Оразнинг иш қобилияти ва тажрибаси компания ўз олдига қўйган вазифаларини бажаришга ёрдам беради”.

Unitel МЧЖ Ташқи алоқалар ва коммуникациялар дирекциясига раҳбарлик қилиш билан бир қаторда Ораз Абдуразаков Buzton ҚК бош директори лавозимини ҳам сақлаб қолади.

«VEON компаниялар гуруҳи трансформация босқичига ўтмоқда, ва бу нафақат digital соҳасига йўналтирилган бизнесга ўтишни, балки бошқарув моделини замонавийлаштиришни ҳам англатади, – дейди Дмитрий Шуков. – PR, GR ва CSR-хизматларини бирлаштириш нафақат корпоратив коммуникацияларга бўлган ёндашувни бир шаклга келтиради, балки ресурсларни оқилона тақсимаш ва фаолият самарадорлигини оширишга кўмак беради».

Ораз Абдуразаков 1981 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2001 йили Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини «Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар» мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2005 йилда «Босма ОАВ аудиторияси мониторинги» мавзусидаги диссертацияни ёқлаб Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика магистри даражасини олган, 2014 йилда эса London School of Public Relations аъло даражали дипломини қўлга киритди.

2001 йилдан 2002 йилгача корхонанинг ички ва ташқи коммуникацияларига жавоб бериб «Алгоритм» ОАЖ бош директорининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Samsung Electronics, Fujitsu-Siemens вa Roison Electronics билан ахборот ҳамкорликни назорат қилган.

2002 йилда Ораз «Иқтисод ва ҳуқуқ Дунёси нашриёт уйи» медиахолдингига қўшилди, у ерда «ПрессТИЖ-ТВ» газетасининг мухбиридан бош муҳарриригача кўтарилган. 2005 йилнинг август ойида «Иқтисод ва ҳуқуқ дунёси» ЁАЖ НУ директор ўринбосари лавозимини эгаллаган. Унинг масъулиятига нашриёт фаолиятининг ижодий қисми, нашрдан аввалги жараёнларнинг назорати ва полиграфик ишлаб чиқариш, шунингдек янги босма ва онлайн-лойиҳаларни ишлаш кирган.

2008 йилда – Meran Media реклама агентлигининг бош директори. 2008 йилнинг 22 декабрь кунидан Ораз Абдуразаков Ўзбекистондаги Beeline‘нинг PR-йўналишига бошчилик қилди. 2014 йилнинг август ойидан Buzton ҚК бош директори лавозими эгаллаб келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ораз Абдуразаков – Beeline‘нинг ташқи алоқалари ва коммуникациялари директори