date

Airbnb томонидан қўллаб-қувватланадиган ВеРоад 58 миллион доллар инвестиция жалб қилди

Airbnb tomonidan qo‘llab-quvvatlanadigan WeRoad 58 million dollar investitsiya jalb qildi

Миланда асос солинган ВеРоад стартапи Airbnb бошчилигидаги К серияли инвестиция раундида 58 миллион доллар маблағ тўплади. Ушбу сармоя компаниянинг умумий капиталини қарийб 100 миллион долларга етказди. Мазкур маблағлар платформанинг Европадан ташқаридаги илк йирик кенгайиши — АҚШ бозорига, хусусан, Остин шаҳрига кириб бориши учун йўналтирилади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Янги инвестиция саёҳат саноатидаги навбатдаги авлод компаниялари шунчаки брон қилиш платформаси эмас, балки реал ҳаётдаги алоқаларни осонлаштирадиган ижтимоий тармоқ кўринишида бўлишига тикилган гаровдир. ВеРоад ўзини тобора оммалашиб бораётган “ИРЛ (Ин Реал Лифе) иқтисодиёти”нинг бир қисми сифатида кўрсатмоқда. Бу йўналишдаги стартаплар фойдаланувчиларнинг экран қаршисида ўтказадиган вақтини эмас, балки офлайн мулоқот ва учрашувларни монетизация қилишга эътибор қаратади.

Компания асосчилари Паоло Де Надаи, Фабио Бин ва Эрика Де Санти гуруҳли саёҳатларни умумий қизиқишлар атрофида қайта лойиҳалаштиришди. ВеРоад саёҳатлари асосан Миллениаллар ва Ген З вакиллари учун мўлжалланган бўлиб, иштирокчилар ёши ва маданий қарашларига кўра гуруҳланади. Саёҳат бошланишидан олдин сайёҳлар WhatsApp гуруҳига қўшилади, бу эса уларга бир-бирлари билан олдиндан танишиш имконини беради.

Гуруҳлар одатда 8 тадан 15 тагача сайёҳни ўз ичига олади ва маршрутлар ижтимоий динамикани ҳисобга олган ҳолда тузилади. Масалан, иштирокчилар ўртасидаги “музларни эритиш” учун саргузаштли тадбирлар сафарнинг илк кунларига режалаштирилади. Маълумотларга кўра, мижозларнинг қарийб 60 фоизи биринчи саёҳатдан сўнг платформа орқали яна қайта буюртма беришади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Airbnb томонидан қўллаб-қувватланадиган ВеРоад 58 миллион доллар инвестиция жалб қилди