
Apple компанияси жаҳон бозорига янги дастур билан чиқади, у мобил қурилмалар, жумладан смартфонлар эгаларига тезкор янгиликларни етказади. Бу ҳақда ТАССга асосалниб Daryo.uz хабар бермоқда. Хизмат Apple News деб ном олди.
Унинг ишга туширилиши ҳақида Сан-Францискодаги анъанавий Apple ишлаб чиқувчилари бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган эди. 10 июнь, чоршанба куни эса компания ўзининг янги информацион дастури ҳақида қўшимча маълумотларни тақдим этди.
Энг янги iOS 9 операцион тизимига киритиладиган сервис 50 та нашр мақола ва хабарларини янги Apple форматида ўқиш имконини беради.
Apple News иштирокчилари орасида New York Times, Daily Mail, Economist, Time медиахолдинги, BuzzFeed интернет-портали, ESPN телеканали ҳам бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар