Apple соатларни синовдан ўтказиш мақсадида сунъий тер яратди

Apple соатларни синовдан ўтказиш мақсадида сунъий тер яратди
Apple корпорацияси Apple Watch соатларининг инсон териси билан таъсирини ўрганиш мақсадидда сунъий тер яратди. Бу ҳақда корпорациянинг атроф-муҳит ҳимоясига бағишланган иштирокини ёритувчи сайтида маълум қилинди, деб ёзади Дарё нашри.

Apple’нинг тушунтиришича, зангламайдиган пўлат ва бошқа қотишмалар таркибига никель металли киради. Кўплаб одамларда никелга аллергия борлиги сабаб, компания ушбу металл қанчалик тез вақтда Apple Watch деталидан инсон терига тушишини текширмоқда.
Apple соатларни синовдан ўтказиш мақсадида сунъий тер яратди
Синовда соат ва унинг алоҳида қисмлари сунъий тер жойлашган банкага туширилиб, инсон тана ҳароратини сақлаб турувчи инкубаторга жойланади. Тасмалар бу каби шароитда бир ҳафта сақланиб, шундан сўнг уларни ўрганиш бошланади.

Компания сунъий тер нимадан ташкил топганини маълум қилмади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар