Россияда 119-элементни синтез қилиш учун берклий нишонлари тайёрланди

Россиянинг "Янги атом ва энергетика технологиялари" миллий лойиҳаси доирасида Менделеев жадвалининг 119-элементини синтез қилиш учун муҳим компонентлар ишлаб чиқилди. Атом реакторлари илмий-тадқиқот институти (НИИАР) мутахассислари берклий-249 изотопини муваффақиятли ишлаб чиқариб, ундан тезлатгич нишони сегментларини шакллантирдилар. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу мураккаб вазифани бажариш учун СМ-3 тадқиқот реакторида трансплутоний элементлари изотопларини олишнинг махсус технологияси ишлаб чиқилди. Тайёрланган нишонлар тажриба ўтказиш учун Дубнадаги Ядро тадқиқотлари бирлашган институти (ОИЙAI) қошидаги Флеров номидаги ядро реакциялари лабораториясига юборилади.
НИИАР бўлими раҳбари Олег Андреевнинг таъкидлашича, мазкур экспериментга тайёргарлик кўриш учун қарийб беш йил вақт сарфланди. Лойиҳада нафақат Россия мутахассислари, балки кўплаб ҳамкор давлатлар олимлари ҳам иштирок этмоқда. Тадқиқотнинг дастлабки натижалари жорий йилнинг сентябрь ёки октябрь ойларида эълон қилиниши кутилмоқда.
НИИАР ва ОИЙAI ўртасидаги ўта оғир элементларни синтез қилиш бўйича ҳамкорлик 20 йилдан ортиқ вақтдан бери давом этиб келмоқда. Аввалроқ ушбу муассасаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида даврий жадвалнинг 115, 116, 117 ва 118-элементлари кашф этилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!