date

Vivo С60 ва С60 Виталитй Эдитион: 7200 мАс аккумулятор ва IP69 ҳимояси

Vivo С60 ва С60 Виталитй Эдитион: 7200 мАс аккумулятор ва IP69 ҳимояси

Vivo компанияси ўзининг янги С60 смартфонлар сериясини расман тақдим этди. Vivo С60 Виталитй Эдитион модели 8/256 GB хотира билан 430 доллардан, 12/512 GB талқини эса 515 доллардан сотувга чиқади. Стандарт Vivo С60 нархи эса 530 доллардан (12/256 GB) бошланиб, 650 долларгача (16/512 GB) етади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳар иккала модел 1,5К аниқликдаги ва 144 Гс янгиланиш частотасига эга 6,59 дюймли текис экран билан жиҳозланган. Дисплейнинг ПВМ частотаси 4320 Гсни ташкил этиб, кўз чарчашининг олдини олади. Қурилмаларнинг қалинлиги 7,92 мм, вазни эса 199 граммга тенг. Шунингдек, смартфонлар IP68/IP69 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимояланган.

Vivo С60 модели Snapdragon 8с Ген 3 процессорида ишлайди ва 50 MP асосий, 8 MP кенг бурчакли ҳамда 3 карра оптик зумга эга 50 MP Sony ИМХ882 перископ модулига эга. Виталитй Эдитион версияси эса Dimensity 7500 чипи билан жиҳозланган бўлиб, унда перископ камера мавжуд эмас. Ҳар икки моделда 50 мегапикселли автофокусли селфи-камера ўрнатилган.

Смартфонларнинг асосий ўзига хослиги 7200 мАс сиғимли улкан аккумулятор бўлиб, у 90 ваттли тезкор қувватлашни қўллаб-қувватлайди. Қўшимча функциялар қаторида стереодинамиклар, ИР-порт, кучли вибромотор ва ультратовушли бармоқ изи сканери мавжуд. Аввалроқ Vivo эски смартфонлар учун ҳам юқори сиғимли батареялар ўрнатиш дастурини йўлга қўйиши ҳақида хабар берилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Vivo С60 ва С60 Виталитй Эдитион: 7200 мАс аккумулятор ва IP69 ҳимояси