Xiaomi Mijia Giant Повер Савер 2026: Арзон ва ақлли кондиционер тақдим этилди

Xiaomi компанияси ўзининг янги Xiaomi Mijia Giant Повер Савер 2026 кондиционерини расман сотувга чиқарди. Қурилма Хитой бозорида кутилганидан ҳам арзонроқ нархда — давлат субсидиялари билан ҳисоблаганда бор-йўғи 225 доллар атрофида таклиф этилмоқда. Дастлабки эълон қилинган нарх 280 доллар бўлиши кутилган эди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ишлаб чиқарувчининг маълумотларига кўра, янги модел икки қаторли буғлатгич, диаметри 108 мм бўлган кўндаланг оқимли вентилятор ва 9,8 куб см ҳажмли юқори самарали компрессор билан жиҳозланган. Қурилманинг максимал ҳаво узатиш қуввати соатига 760 куб метрни ташкил этади, шовқин даражаси эса атиги 18 дБ(А) гача пасайтирилган.
Xiaomi ушбу кондиционер хонани ёқилгандан сўнг атиги 3 дақиқа ичида совутиш ёки иситишга қодирлигини таъкидламоқда. Қурилманинг асосий хусусиятларидан бири Mijia Лингюн энергия тежаш алгоритмидир. Бу технология энергия сарфини 25,3 фоизга камайтириш имконини беради ва йилига ўртача 208 кВ·соат электр энергиясини тежайди.
Шунингдек, кондиционер 58°К ҳароратда ички қисмларни ювиш ва қуритиш имконини берувчи ўз-ўзини тозалаш тизими билан жиҳозланган. Бу моғор ва бактериялар кўпайишининг олдини олади. Қурилма ташқаридаги -35°К дан +60°К гача бўлган экстремал ҳароратларда ҳам барқарор ишлашга мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!