date
views 6 343

Uzinfocom маркази жаҳон маданий меросини тўплаш учун Meros.org лойиҳасини ишга туширди

Uzinfocom маркази жаҳон маданий меросини тўплаш учун Meros.org лойиҳасини ишга туширди

Uzinfocom маркази «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» учун ахборот тўплаш жараёнидан илҳомланиб, буни жаҳон миқёсига чиқаришга қарор қилди ва Meros.org лойиҳасини эълон қилди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.

Meros.org порталида исталган фойдаланувчи жаҳон маданий меросига қўшиш мумкин деб ҳисоблаган қизиқарли табиат ҳодисаси, бино, зиёратгоҳ ҳақида маълумот бериши мумкин. Барча маълумотлар қитъаларга тақсимлаб чиқилган, шунингдек энг кўп кўрилган ва энг сўнгги қўшилган объектларни кўриш мумкин.

Ҳар бир объектнинг таърифига фото ёки видео бириктитирилган бўлиб, харитадаги жойлашуви ҳам кўрсатилган. Сайт ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлайди. Сайтни тўлдириш учун ID.uz ёки оммабоп ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларидан фойдаланиб тизимга кириш лозим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Uzinfocom маркази жаҳон маданий меросини тўплаш учун Meros.org лойиҳасини ишга туширди