date

Биноклда кузатиш тавсия этилади: дам олиш кунлари "мовий" Ой кўринади

Биноклда кузатиш тавсия этилади: дам олиш кунлари "мовий" Ой кўринади

Май ойининг иккинчи тўлин ойи — "мовий" Ой деб аталувчи ҳодисани шу дам олиш кунлари махсус асбобларсиз ҳам кузатиш мумкин бўлади. Мутахассис Евгений Бурмистровнинг сўзларига кўра, ушбу даврда Ер йўлдоши ўз орбитасининг энг узоқ нуқтасидан ўтади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Шу сабабли, Ой диски одатдагидан 5-5,5 фоизга кичикроқ ва 10,5 фоизга хирароқ кўринади. Ёрқинликнинг бироз пасайишига қарамай, тунги ёритқични оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин. Биноклдан фойдаланиш эса Ойнинг йирик қоронғу текисликлари — денгизлар ва кратерларни батафсилроқ томоша қилиш имконини беради.

Эксперт тўлин ой фазасида телескопдан фойдаланмасликни тавсия қилади. Чунки бу вақтда Қуёш нурлари Ой юзасига деярли вертикал тушади, натижада соялар ҳосил бўлмайди ва релеф текис ҳамда ифодасиз кўринади. Шунингдек, телескопдаги ҳаддан ташқари ёрқинлик кўзга ноқулайлик туғдириши мумкин.

"Мовий" Ойни кузатиш учун энг қулай шароитлар 30-майдан 31-майга ҳамда 31-майдан 1-июнга ўтар кечаси кутилмоқда. Астрономия ишқибозлари учун бу йилнинг энг қизиқарли осмон ҳодисаларидан бири бўлиши вада қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Биноклда кузатиш тавсия этилади: дам олиш кунлари "мовий" Ой кўринади