Xiaomi 1 кг сиғимли ихчам кир ювиш ва қуритиш машинасини тақдим этди

Xiaomi компанияси Mijia Вашинг Мачине Mini Дуал-Зоне Ваш & Дрй 1кг (модел рақами ХҲҚБ10МЖ103) деб номланган янги қурилмасини бозорга чиқарди. Ушбу мини-форматдаги кир ювиш машинаси иккита мустақил ювиш ва қуритиш зонасига эга бўлиб, ҳозирда Хитойда 220 доллар атрофида сотилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги қурилма кундалик эҳтиёжлар учун ихчам техникага муҳтож фойдаланувчиларга мўлжалланган. Модел бир неча иш режимларини, жумладан, алоҳида ювиш, алоҳида қуритиш ва комбинацияланган сиклни қўллаб-қувватлайди. Xiaomi маълумотларига кўра, машина 1,0 кг гача кийимни ювиш ва 0,4 кг гача кийимни қуритиш имкониятига эга.
Қурилманинг ўзига хос жиҳатларидан бири — интеллектуал юmsҳоқ қуритиш функцияси бўлиб, у ҳароратни автоматик назорат қилади ва матонинг ҳаддан ташқари қуриб кетишидан ҳимоя қилади. Кичик ва енгил кийимлар учун эса бор-йўғи 45 дақиқа давом этадиган тезкор ювиш ва қуритиш сикли кўзда тутилган.
Техник хусусиятларига кўра, икки барабан учун сув етказиб бериш ва чиқариш каналлари алоҳида қилинган. Mijia иловаси орқали 17 хил сценарийни, жумладан, 95°К ҳароратда қайнатиш режимини танлаш мумкин. Шунингдек, бошқарув панелида 6 та асосий дастур мавжуд бўлиб, илова орқали сув даражаси ва ҳароратни созлаш имконияти бор.
Габарит ўлчамлари 530 × 371 × 410 мм бўлган ушбу ихчам қурилма замонавий хонадонлар учун жойни тежаш имконини беради. Xiaomi ўзининг ушбу маҳсулоти билан маиший техника бозоридаги ихчам сегментни янада кенгайтиришни мақсад қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!