date

Xiaomi компанияси янги ва кучли Mijia Поверфул Винд Вертикал 3HP кондиционерини тақдим этди

Xiaomi компанияси янги ва кучли Mijia Поверфул Винд Вертикал 3HP кондиционерини тақдим этди

Xiaomi компанияси Хитой бозорида ўзининг янги полга ўрнатиладиган Mijia Поверфул Винд Вертикал 3HP кондиционерини сотувга чиқарди. Қурилманинг бошланғич нархи 5999 юан (тахминан 885 доллар) этиб белгиланган, бироқ давлат субсидиялари ҳисобига харидорлар уни 5100 юанга (750 доллар) харид қилишлари мумкин. Компания ушбу моделни кучли ҳаво оқими ва тезкор совутиш тизимига эга флагман қурилма сифатида тақдим этмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги кондиционер соатига 1800 м3 ҳаво ҳайдаш қувватига эга бўлиб, ҳаво оқимини 16 метргача масофага 115 даражали бурчак остида етказиб бера олади. Қурилмада ҳаво оқимини шифтга, полга ёки ён томонларга йўналтириш режимлари мавжуд. Шунингдек, 140Hz УҲФ Повер Моде технологияси совутиш қувватини 32,5 фоизга, иситиш қувватини эса 26,5 фоизга ошириш имконини беради.

Техник жиҳатдан қурилма янги икки цилиндрли компрессор, мисдан ишланган икки қаторли конденсатор ва буғлатгич билан жиҳозланган. Модел юқори энергия самарадорлигига эга бўлиб, АПФ кўрсаткичи 4,9 ни ташкил этади. Xiaomi ҳисоб-китобларига кўра, бу йилига 660 кВ⋅соатгача электр энергиясини тежаш имконини беради.

Ақлли функциялар доирасида кондиционер HyperOS Коннект тизимини қўллаб-қувватлайди, Хиао AI орқали овозли бошқарилади ва масофадан янгиланиш (ОТА) функциясига эга. Қурилма -35°К дан +65°К гача бўлган ҳарорат оралиғида барқарор ишлайди. Хитойлик фойдаланувчилар учун ишлаб чиқарувчи 10 йиллик бепул сервис хизматини кафолатламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi компанияси янги ва кучли Mijia Поверфул Винд Вертикал 3HP кондиционерини тақдим этди