7 145
WhatsApp, Skype ва Viber 2014 йилда Россия мобил операторларини 20 миллиард рублдан маҳрум қилди
J’son & Partners Consulting компанияси экспертлари 2014 йилда абонентлар мессенжерлар ва VoIP хизматларидан фойдалангани туфайли Россия мобил операторлари 20 миллиард рубль (ҳозирги курс бўйича қарийб 400 миллион доллар) даромаддан маҳрум бўлди. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Mail.ru Group мессенжерлари (бирлашиши эълон қилинган «Mail.ru Агент» ва ICQ ҳамда уларнинг ичидаги «Одноклассники» ва «ВКонтакте»да мулоқот қилиш имкониятлари) фақатгина Skype’дан ортда қолган. Кейинги ўринларда эса WhatsApp, Viber, QIP, Facebook Messenger бормоқда.
Операторлар йўқотишларни қандай йўл билан қоплаши мумкинлиги маълум қилинмаган. Бироқ бу уларнинг умумий даромадининг атиги 2 фоизини ташкил қилади холос. Жаҳон миқёсида эса ушбу хизматлар туфайли операторлар 2014 йилда 14 миллиард доллар, 2013 йилда 32,5 миллиард доллар йўқотгани айтилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...