
Хитойлик муҳандислар дронларни ушлаб олиш учун мўлжалланган махсус милтиқни синовдан ўтказишди. Синов тасвирланган видеога берилган изоҳда таъкидланишича, милтиқ дронни ерга қўндириш учун унга узатилувчи GPS сигнални ушлаб олади.
Электрон милтиқ тизими ишлаши негизида дрон бошқарувини қўлга олишга имкон берувчи бошқарув сигнали имитацияси ётади. Тизим ҳаттоки смартфонларда ҳам ишлаши мумкин.
Бу электрон милтиқлар Хитойдаги оммавий тадбирларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида муваффақиятли қўлланиб келинади. Бироқ маълум қилинишича, тизим шифрланган алоқа каналларига эга бўлмаган дронлар билан муваффақиятли кураша олади. Ҳарбий дронларга қарши бу милтиқлар ожиздир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар