Америкалик таниқли бизнесмен Элон Маск март ойида инсон миясини компютерга улашни мақсад қилган Neuralink компаниясига асос солган эди. Компания 2021 йилга қадар илк киборг одамларни яратиш тадоригини кўрмоқда.
Жаноб Маскнинг сўзларига кўра, Neuralink биринчи галда микрон ҳажмидаги, яъни 0,001 мм катталикдаги митти девайс яратиб, ундан инсон миясидаги хасталиклар, жумладан инсултларни, фалажлик, ҳаттоки кексалик боис хотиранинг йўқолиши билан боғлиқ касалликларни даволашда фойдаланилади. Компанияга бу вазифани амалга ошириш учун 4 йил керак бўлади.
Кейинги муҳим вазифа — ахборот технологиялари ёрдамида инсонларнинг мияларини ўзаро боғлаш. Шунда бундай киборг-одамлар овоз чиқармай, хат алмашмасдан туриб, суҳбат қура оладилар, виртуал тарзда тўғридан тўғри мулоқот ўрнатадилар.
«Инсонлар аллақачон рақамлашиб бўлганлар. Энди биз бу жиҳатни юқори тезликда маълумот алмашиш имкониятини берувчи технологиялар билан бойитишимиз керак. Бир вақтлар инсонлар имо-ишорада гаплашишган, кейин овоз чиқариб, энди эса янада тезкор ва қулай усулда нейро-технологик тўлқинлар ёрдамида тезкор фикр алмашиш даври келмоқда», дейди компания асосчиси.
Neuralink’дан сўнг Facebook ҳам келажакда инсоннинг электрон қурилмаларнинг аппарат ва дастурий таъминот воситаларини мияси ёрдамида бошқариш технологиясини эълон қилди. Унга кўра, мияга ўрнатиладиган митти имплантатлар мия тўқималарида кечаётган фикрларни электрон гаджетларга етказади, бу фикрларни ёзиб олиши мумкин, шунингдек митти қурилмаларнинг баъзилари инсон атроф муҳитидаги маълумотларни тўплайди ва тўғридан тўғри мияга етказади. Натижада, эшитишда нуқсони бор инсонлар ҳам овозларни эшита бошлайдилар.
Ҳар иккала компанияга бу технологияларни ривожлантириш ва жорий қилишга камида 10 йил зарур. Бироқ, Элон ҳамда Марк ўз мақсади йўлида ҳаракат қиладиган, узоқ изланишлардан сўнг ғояларини ҳаётда татбиқ этишга қодир лидерлар эканликларини ҳисобга олсак, чўпчакка ўхшаб кўринаётган бу технология кун келиб амалга ошади.
Манба: www.terabayt.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди