18:23 / 25.04.2017
8 058

Alibaba асосчиси Жек Ма раҳбар роботларнинг пайдо бўлишини башорат қилди

Alibaba асосчиси Жек Ма раҳбар роботларнинг пайдо бўлишини башорат қилди
Alibaba корпорацияси асосчиси, миллиардер Жек Ма Хитой тадбиркорлари клубининг йиғилишида тез орада CЕО роботларнинг пайдо бўлишини башорат қилди ҳамда анъанавий бизнесни технология ва интернет ривожи туфайли «бир неча ўн йиллик оғриқлар» кутаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда TJournal'га таяниб Дарё хабар берди.

Миллиардернинг фикрига кўра, технологияларнинг ривожига қарамасдан, роботлар инсонлар ўрнини эгаллаши керак эмас. Тадбиркор роботлар одамлар учун рақобатчи эмас, ҳамкор бўлиши керак деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, бизнесмен машиналар кўп соҳаларда ишчилар ўрнини эгаллаётганини тан олди ва яқин 30 йил ичида бошқарувчи роботлар пайдо бўлишини башорат қилди.

Тадбиркор 15 йил аввал технология ва электрон савдонинг анъанавий бизнесга таъсири ҳақида огоҳлантирган, бироқ унга ҳеч ким қулоқ солмаган. Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида интернетга боғланмаган бизнес жиддий зарар кўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Alibaba асосчиси Жек Ма раҳбар роботларнинг пайдо бўлишини башорат қилди