Google компанияси инсонларга Android смартфон танлашга ёрдамлашувчи Which Phone деб номланган сервисни ишга туширди, деб ёзади Kun.uz.
Which Phone сервисида 12та смартфонни ишлатишдан кўзланган мақсадлар рўйхати бор. Фойдаланувчи ўзи учун энг муҳим ҳисобланган камида 3та бўлимни танлайди. Ҳар бир бўлимда фойдаланувчи бир неча саволларга жавоб бериши керак бўлади. Мисол учун, смартфондан суратга олиш қанчалик муҳим, гаджетнинг олд камераси кўпроқ фойдаланиладими ёки асосий камераси.
Берилган жавоблар асосида Which Phone сервиси фойдаланувчининг талабларига мос тушадиган бир нечта смартфонни танлаб беради. Рўйхатда смартфоннинг сурати, техник кўрсаткичлари тақдим этилади ва шу саҳифанинг ўзидан смартфонни сотиб олиш мумкин бўлган сайтга ўтиш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди