Sony PlayStation 4 приставкасидан 60 млн сотишга эришди

  • 03 май 2017, 12:54
  • 4 743
  • Технология
  • Sony PlayStation 4 приставкасидан 60 млн сотишга эришди
    Япониянинг Sony компанияси сўнгги молиявий чоракдаги натижаларини эълон қилди. Унга кўра, компания 2017 йилнинг илк 3 ойида 2,9 миллион дона PlayStation 4 сотишга эришган, деб ёзади Terabayt.uz сайти. Ўтган йилнинг худди шу даврида сотилган ўйин приставкалари сони 2,3 миллионни ташкил қилган эди.

    Тўлиқ молиявий йил, яъни 2016 йилнинг 1 апрелидан 2017 йилнинг 31 мартига қадар 20 миллион дона видео ўйинлар тизимларидан сотган. Бу аввалги молиявий йилга қараганда 2.3 миллион дона кўп PlayStation 4 сотилди дегани. Натижада, Sony жаҳон миқёсида шу вақтга қадар 60 миллион дона бундай моделдаги қурилма сотишга муваффақ бўлган.

    Компания жорий йилда 18 миллион PlayStation 4 сотмоқчи. 2013 йилда тақдим этилган видео ўйин консоли айни пайтда жаҳон бозорида ўртача 300 АҚШ долларидан сотилмоқда. Ҳозирча компания тарихидаги энг кўп сотилган ўйин приствакаси — PlayStation 3 бўлиб, жами 80 миллион тиражда сотилган.

    Гарчи, PlayStation 4 ҳисобига Sony’нинг Game & Network Services бўлинмасининг даромади 6,3 %га ошиб, $14,73 миллиардга етган бўлса-да, компаниянинг умумий даромади 6,2 %га қисқариб, $67,88 миллиардни ташкил қилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Sony PlayStation 4 приставкасидан 60 млн сотишга эришди