12:07 / 24.06.2015
7 280

UZMOBILE алоқа оператори HD Voice технологиясини жорий қилди

UZMOBILE алоқа оператори HD Voice технологиясини жорий қилди

“Ўзбектелеком” АЖнинг UZMOBILE мобиль алоқа оператори нутқни узатишнинг жуда сифатли технологияси – HD Voice`ни амалиётга татбиқ қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Бу истиқболли технологияни оддийгина “Юқори кўрсаткичдаги алоқа” ёки “Суҳбатдошингиз ёнингизда тургандек эффектга эга овоз” деб айтиш мумкин.

Мобиль телефон орқали HD Voice технологиясидан фойдаланиб сўзлашганда суҳбатдошингиз гўёки ёнингида тургандек ҳис пайдо бўлади.

HD Voice технологияси нутқ англанишини сезиларли даражада оширади, сўзларнинг охири йўқолиб қолиши эффектини бартараф этади, овоз тембри, алоҳида товушларнинг айтилиши ва суҳбатдош нутқ оҳангини бузилишларсиз узатади.

Агар телефонда суҳбатлашаётган икки мижоз “UZMOBILE GSM”нинг 3G тармоғида бўлса ва уларнинг телефонлари WB-AMR кодегини қўллаб-қувватласа, HD Voice автоматик равишда ишга тушади.

“Суҳбатдошингиз ёнингизда тургандек эффекти” сизга ўзингизнинг суҳбатдошингиздан кўплаб километрлар узоқликда жойлашганингизни унутишингизга имкон беради.

Телефон томонидан WB-AMR технологияси қўллаб-қувватланиши ҳақидаги ахборотни телефон йўриқномасидан ёки телефон ишлаб чиқарувчисини қўллаб-қувватлаш хизматидан аниқлаштириб олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » UZMOBILE алоқа оператори HD Voice технологиясини жорий қилди