Telegram мессенжери Windows, Linux ва macOS’га мўлжалланган десктоп илова альфа-версиясида қўнғироқлар функциясини ишга туширди, деб ёзади Кун.уз нашри. Иловани Telegram сайтидан юклаб олиш мумкин.
Бошланғич версияда бошқа фойдаланувчиларга қўнғироқ қилиш мумкин, шунингдек, сўнгги қўнғироқлар рўйхати ва қўнғироқларни яшириш учун созламалар бор. Telegram Desktop қўнғироқ пайтида, илованинг мобил версиясидаги каби, қўнғироқ ойначасида тўртта эмодзини кўрсатади, уларни суҳбатдош билан солиштириш ва мессенжернинг шифрлаш ишига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Иловада товушни киритиш-чиқариш учун ускуналар бошқаруви йўқ: масалан, vc.ru муҳаририятида функцияни синовдан ўтказишда қўнғироқ товуши фақатгина уланган қулоқчинлар ҳолатида колонкалардан келган, ҳамда бу муаммони тўғирлаб бўлмаган.
Telegram’нинг огоҳлантиришича, илова альфа-версияси беқарор ишлаши ҳам мумкин.
Барқарор версия учун аудиоқўнғироқлар қачондан ишга туширилиши номаълум. Telegram яратувчиси Павел Дуров иловада функция 2017 йилнинг апрелида пайдо бўлиши ҳақида тахмин қилганди, бироқ кейинчалик старт майга кўчирилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади