Ўзбекистонда интернет трафикни узатувчи янги ҳудуд ташкил этилади. Ҳозирча, «Tas-ix 2» деб номланаётган лойиҳа устида жиддий иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» АЖ бош директори Шуҳрат Қодиров Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди, дейди Kun.uz сайти.
Лойиҳага кўра, жаҳон интернет тармоғининг ўзбек сегменти янада сифатли ва арзон таркиб билан бойитилади. Айни чоғда, ўзбекистонлик фойдаланувчилар кўпроқ ташқи каналга мурожаат қилади.
«Бозордаги барча маҳаллий таркибни бойитиш устида ишлаши керак. Маҳаллий трафикни айирбошлаш учун жой бўлиши кутилаётган «Tas-ix 2» таркиб генераторлари учун фойдали восита бўлиши керак. Биз шу масала устида ишлаяпмиз. У фойдаланувчилар учун анча арзон ҳам бўлади. Тез орада буни эълон қиламиз», – деди Қодиров.
Ҳозирда, Ўзбекистонда маҳаллий интернет тармоғи ҳисобланувчи TAS-IX майдонидан фойдаланиш барча интернет провайдерлари томонидан бепул тақдим этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди