
Бу беҳуда эмас. Хитой янги асрнинг ўзида замонавий технологиялар яратиш бўйича дунёда етакчилик қила бошлади. Бугунги кунда амалга ошираётган иши ҳам ёқилғи оламида росмана инқилоб ясаши тайин. Хўш, нега денгиз тубидаги муз «ёнувчан муз» деб аталган.
Сабаби, бу муз таркибида 99, 9 фоиз метан гази бор. Шунинг учун ҳам музга гугурт чақсангиз, гуриллаб ёна бошлайди. Шу ҳақда Хитой геологик тадқиқотлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Ли Цзиньфа ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
— Бу ишни бошлаганимизга атиги 8 кун бўлди, — деди у. — Аммо ишимиз унди. Жами 120 куб метр «ёнувчан муз» қазиб олишга эришдик. Агар иш шундай силлиқ давом этса, автомобиллар, умуман техника дунёсида бензинга умуман эҳтиёж қолмайди. Негаки, биз қазиб олиб қайта ишлайдиган газ ҳозиргиларидан ўн баробар арзон сотилади.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар