
Ўзбекистонда универсал банклараро чакана тўлов тизими GlobUzCard яратилмоқда, деб ёзади Hordiq.uz нашри.
Тизим Марказий банк бошқарувининг 2017 йил 8 апрелдаги қарори билан ташкил этилмоқда. Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳужжатни 2017 йил 15 май куни тасдиқлади.
Марказий банк қарорида айтилишича, янги тизим халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялашади.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда “Ягона халқаро процессинг маркази” қўшма корхонаси ташкил этилади. Корхона GlobUz процессинг маркази функциясини бажаради.
GlobUzCard Visa, MasterCard, Union Pay International, JCB, American Express, Diners Club ва бошқа халқаро тўлов тизимлари билан алоқалар ўрнатади. Бу чет элда GlobUz банк карталаридан ва Ўзбекистон ҳудудида хорижий банклар карталаридан чет эл валютасида амалиётлар ўтказиш имконини яратади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар