15:26 / 24.05.2017
7 166

Ўзбекистонда интернет хизмати нархи яна туширилди

Ўзбекистонда интернет хизмати нархи яна туширилди
Ўзбекистонда 2017 йилнинг 19 майидан бошлаб провайдерлар учун интернет-хизматларига тарифлар 1 Мбит/с учун (ташқи каналда) 67,63 долларга туширилди. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» АЖ берган маълумотга асосланиб Sof.uz хабар қилди.

Ўзбекистонда провайдерлар учун интернет хизмати нархи ўтган беш ой давомида ўн биринчи бор арзонлашди.
Тарифлар 2017 йил 1 январдан 1 Мбит/с учун $91,07, 6 январдан $87,57, 10 январдан $86,85, 2 февралдан $86,11, 16 февралдан $80,94, 3 мартдан $76,61, 30 мартдан $76,48, 4 апрелдан $75,80, 6 апрелдан $71,68, 21 апрелдан $67,85 га туширилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда тарифлар ўн икки марта арзонлашган. 2016 йил январь ойидан декабрь ойигача нархлар 1 Мбит/с учун $156,24дан $91,50гача туширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда интернет хизмати нархи яна туширилди