14:20 / 26.05.2017
7 041

Микротўлқинли печлар кони фойда экан…

Микротўлқинли печлар кони фойда экан…
Шу кунга қадар одамлар микротўлқинли печ инсон ҳаёти учун ўта зарарли, бундан ташқари, унда пиширилган овқат калориясиз эканини таъкидлаб келишган. Аммо олимлар яқинда ўтказилган изланишлардан сўнг бу фикрларни кескин рад этишди. Изланишлар натижасида микротўлқинли печдан тараладиган заҳарли нур зич ёпилган эшигидан ташқарига чиқмаслиги аниқланди. Қачонки эшикчасини очиқ қолдирсангизгина ўша нур сизга зиён етказиши мумкин экан.

Аммо замонавий микротўлқинли печлар очиқ эшиклар режимида умуман ишламайди. Яна бир шу мавзудаги афсонага назар солинг. Барчамиз микротўлқинли печда пиширилган таом инсон саломатлиги учун зарарли деган ақидага амал қилиб келардик. Аслида эса акси экан. Аниқроғи, микротўлқинли печ биз пишираётган овқатни максимал муддатда тайёр бўлишини таъминлайди. Бу муддат ичида таомдаги фойдали моддалар, В1, В2, В12 витаминлари йўқолишга улгурмай қолади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Микротўлқинли печлар кони фойда экан…