«Яндекс» YouTube’даги каналида автоматик бошқарилувчи такси синовлари тасвирланган илк роликни эълон қилди. Видеога кўра, машина саноат зонасида синовдан ўтказилган.
Роликда автомобиль компания ходимларидан бирини олиб келиши ва йўлда турган юк машинасини мустақил равишда айланиб ўтиши тасвирланган. Шунингдек, такси бир неча бочкадан иборат тўсиқлар ва икки пиёдани ҳам айланиб ўтган.
«Яндекс» вакилларининг TechCrunch’га айтишларича, видеода ҳайдовчисиз автомобиль прототипи кўрсатилган. Компаниядан аниқлик киритилишича, мутахассислар «Яндекс.Карта» ва «Яндекс.Навигатор» сервислари учун мўлжалланган ишланмалар, шунингдек, машинани бошқариш ва компьютер «кўзи» каби технологиялардан фойдаланишган.
«Биз «Яндекс.Навигатор» фойдаланувчиларининг аноним маълумотларини ишлатмоқдамиз, улар автомобилни тирбандликка эга шаҳарлар, тезлик даражаси чекланганида, ёпиб қўйилган йўллар ва бошқа вазиятларда қандай бошқариш кераклигини тушунишда ёрдам беради», - дейди «Яндекс.Такси» матбуот котиби Владимир Исаев.
Исаевнинг сўзларига кўра, «Яндекс» компьютер «кўзи» технологиясини бошқа сервисларда ҳам ишлатган бўлиб, бу автотураргоҳ бўш жойларини қидириш ва йўл белгиларини баҳолашда қўл келган.
Роликда машинада Nvidia GTX GPU видеокартаси ва Velodyne LiDAR ён-атрофни ўрганиш технологияси ўрнатилганини кўриш мумкин. «Яндекс»да маълум қилинишича, ушбу босқичда ўзларида ишлаб чиқарилган технология фойдаланилади, бироқ, эҳтимолий шериклар билан музокаралар ўтказилаётганини тасдиқлашди.
«Яндекс» вакили Матвей Киреевнинг сўзларига кўра, уларнинг ҳайдовчисиз таксиси шаҳар кўчаларида синовдан ўтказилмаган, бироқ, бу билан йил давомида шуғулланиш мўлжалланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?