Жанубий Корея полициячилари Samsung компаниясининг Сувон шаҳридаги бош қароргоҳидан бир неча йил давомида смартфонлар ўғирлаган компания ходимини ҳибсга олишди. Бу ҳақда The Investor'га таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Компания Samsung’нинг ҳали сотувга чиқарилмаган қурилмалари Вьетнамда тутилган телефонлар сотиш билан шуғулланувчиларда аниқлангандан кейин хавотирга тушиб қолган. Ички тергов натижасида смартфонлар компаниянинг бош қароргоҳидан ўғирлангани аниқланган. Компания хавфсизлик хизмати узоқ давом этмаган қидирувдан кейин ўғрини аниқлашга муваффақ бўлди.
Терговнинг ўрнатишича, қўли эгри ходим ўғриликларни 2014 йил декабрдан 2016 йил ноябргача содир этган. У томондан ҳаммаси бўлиб 8474 та смартфон ўғирланган. Жиноятчи барча телефонлар учун 800 млн вон пул олган. У бу пулларни қиморда ютқазган 900 млн вонлик қарзини тўлашга сарфлаган.
Эркак ўз қабиҳ ниятини амалга ошириш учун бош қароргоҳ хавфсизлигидаги заиф жойдан фойдаланган: у ногирон бўлиб, аравачада ҳаракатланган ва бинони қолган ходимлар ўтиши керак бўлган детектордан ўтмаган ҳолда тарк эта олган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади