6 030
Тошкентда инновацион ифторлик: «Тўқимачилик корхоналарини автоматлаштириш ва оптималлаштириш»
2017 йилнинг 20 июнь куни «NAPA Team» компанияси «SAP МДҲ» ва Тошкентдаги бизнес шериклар – Халқаро Бизнес ва Технологиялар Ассоциацияси билан «Тўқимачилик корхоналарини автоматлаштириш ва оптималлаштириш» форумини ташкил этмоқда, деб ёзмоқда «Кун.уз» нашри.
У Ўзбекистон тўқимачилик компаниялари учун текстиль ERP (корхона ресурсларини режалаштириш) соҳасидаги қўшма замонавий ишланмаларга бағишланади.
Ушбу тадбирда SAP спикерлари ва уларнинг шериклари SAP Business One Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик компанияларига таклиф этаётган жорий этишнинг ўзига хос афзалликлари ва кутилаётган натижалари ҳақида маълумот беришади.
Форум давомида «Ground Zero» янги коворкинги ҳақида маълумот, маҳаллий ва қайта ишланувчи тўқимачилик ускуналарини хориждан етказиб бериш бўйича саволларга жавоб олиш, японларнинг «Кайдзен» доимий ривожланиш модели ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва оптималлаштиришда қандай ёрдам беришидан хабардор бўлиш, нетворкинг ҳамда шериклар билан кечки овқат (ифторлик) қилиш имконияти мавжуд.
Тадбир фақатгина ТОП-100 тўқимачилик компанияларига мўлжалланган.
Иштирок этиш бепул.
Тадбирда қатнашиш учун https://bit.ly/NAPA_Team ҳаволаси бўйича рўйхатдан ўтиш талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин