
Франциялик учувчи Бруно Веццоли Ла-Манш бўғозини параплан ва енгил ҳар қандай ерда юрувчи транспорт воситаси – багги гибридига ўхшаш бўлган учар машинада кесиб ўтди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Рейтер агентлигининг хабар беришича, “Пегас” номли қурилма Франциянинг Кале порт шаҳри яқинидаги учиш-қўниш йўлагидан тезликни олган бўлиб, старт нуқтасидан 59 километр масофада, Британиянинг Дуври яқинида сувга қўнган.
“Пегас”ни ишбилармон Жеров Дофи яратган. У авиация соҳасидаги кашфиётчилар – бразилиялик Альберто Сантос-Дюмон ва француз Луи Блерионинг ишларидан илҳомланган. 1909 йилда Блерио Ла-Маншни кесиб ўтган илк учувчига айланганди.

Дофи дунё атрофини 80 кун мобайнида айланиб чиқиши мумкин бўлган учар машинани лойиҳалаштиришни режалаштирган.
[media=https://youtu.be/Mo39jQICd8Q] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар