Facebook модераторлари дастурий таъминотдаги хато туфайли ижтимоий тармоқнинг террорчиликда гумонланаётган фойдаланувчиларига ўз шахсий маълумотларини ошкор этиб қўйиши мумкин эди. Бу ҳақда «ТАСС» нашрига асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.
Айтилишича, дастурий таъминотдаги хатолик туфайли 22 бўлимдаги мингдан ортиқ ходим жабр кўрган. Ушбу таъминот ёрдамида модераторлар тақиқланган контентни аниқлаб, ўчириб боради. Платформадан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, жинсий характердаги, нафрат қўзғатувчи ва террорни тарғиб қилувчи постинглар жойлаштириш тақиқланади.
Ходимларнинг қирқ нафари Facebook’нинг Дублиндаги террор тарғиботига қарши курашувчи бўлинмасида ишлайди. Улардан бири ИШИД билан боғлиқ етти нафар ўчирилган фойдаланувчи профилини кўргани туфайли Ирландияни тарк этишга мажбур бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин