Халқаро смартфон бозорида Apple флагманлари нархи тушиб кетмоқда. Жумладан, бу борадаги энг паст кўрсаткич Россия смартфон бозорида қайд этилган, деб ёзмоқда «Terabayt» сайти. Унга кўра, iPhone 7 Plus маҳаллий бозорда сўнгги 9 ой мобайнида 34 фоизга арзонлашган. Бу америкалик ишлаб чиқарувчининг смартфонлари орасида нархи кескин арзонлашиб кетган илк флагмандир.
2017 йилнинг сентябр ойида Apple тақдим қилган iPhone 7 Plus телефон аппарати жаҳон бозорида 1140 АҚШ долларидан сотилаётган эди. Айни пайтда эса гаджет ўртача 740 АҚШ долларидан сотилмоқда. Шунингдек, жаҳоннинг таниқли интернет дўконлари ва смартфон етказиб берувчилари ҳам ушбу флагманга 25 фоизгача чегирмалар беришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 23 май ҳолатида «Малика» савдо марказида 32 гигабайтли доимий хотирага эга iPhone 7 Plus ўртача 6,1 миллион сўмдан сотилмоқда.
iPhone 7 Plus — Apple корпорациясининг қўш объективли бош камерага эга илк смартфони. Бош камеранинг модулларидан бири манзарани 2 карралик яқинлаштириш ҳамда портрет жанрда суратга олиши билан ўзига хосдир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо фожиасига бир йил: Эрдўғон Нетаняҳу борасида кескин баёнот берди
Трамп 2017 йилда Путиндан Украина бўйича маслаҳат сўраган экан...
Путин туғилган кунини қандай нишонлайди?
Кузда иммунитетни яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак?
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
Қодиров Путиннинг туғилган кунида урушдаги ҳарбийларга “совға” юборди (видео)
Қаҳва мияда «бахт гармони»ни ишлаб чиқариши ва юракка фойдали эканлиги айтилди
Дунёдаги энг ноодатий пойабзаллар (фото)