18:49 / 23.06.2017
3 936

Lenovo «ўраладиган» ноутбук концептини тақдим этди

Lenovo ўзининг расмий Твиттерида келажак ноутбукининг концептини намойиш этди, деб ёзади «Terabayt» нашри.

Янги қурилманинг асосий ўзига хослиги – клавиатуранинг ўзиданоқ бошланиб кетувчи қайишқоқ экрани бўлади. Бундай ноутбукда тачпад бўлмаслиги, лекин у овозли буйруқларни қўллаб-қувватлаши мумкинлиги таъкидланаётир. Уни яратиш учун конструкциянинг қайишқоқлиги ва шу билан бирга мустаҳкамлигини таъминлай оладиган ностандарт материаллардан фойдаланишга тўғри келади. Қайишқоқ ноутбукни олиб юриш ҳам янада қулай бўлади, чунки уни шунчаки ўраб олсаям бўлаверади.
Lenovo «ўраладиган» ноутбук концептини тақдим этди
Гарчи замонавий технологиялар бундай функцияни амалга оширишга имкон берса-да, Lenovo ҳозирча бундай ноутбукни ишлаб чиқаришни ваъда қилмаяпти – айни дамда бу ўта мушкул ва қимматга тушади. Умуман олганда, ноутбук ҳали концепт босқичида, дейди компания. Эҳтимол, вақти келиб, Lenovo шунақа «ўраладиган» ноутбукни тақдим этса ҳам, у буткул бошқача кўринишда бўлиши мумкин.

Компьютерлар ишлаб чиқарувчи йирик компаниялардан бири ҳисобланган Lenovo, балки, бу билан ўз фаолиятини келажакда қайси йўналишда ривожлантиришига шама қилгандир. Нима бўлганда ҳам, бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Lenovo «ўраладиган» ноутбук концептини тақдим этди