
Instagram ишида носозлик содир бўлди. Бу ҳақда PzFeed порталига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Кўпчилик фойдаланувчилар лентани янгилай олмаяптилар ёки профилга автоматик киришни амалга ошира олмаяптилар.
Instagram твиттерида носозликларни бартараф этиш учун фаол тарзда иш олиб борилаётгани маълум қилинди.
Ушбу муаммо қачон ҳал қилиниши ҳақида маълумот берилмаган.
Фойдаланувчилар ушбу муаммога турлича қарамоқдалар: баъзилар “мен ўляпман” деб ёзган бўлса, баъзилар танаффус учун серверга миннатдорилик билдирмоқдалар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар