
Калифорния униврситетида инсон териси ёрдамида энергия ишлаб чиқарувчи плстир яратилди. Уни кичик ўлчамдаги гаджетлар учун қувватлаш қурилмаси сифатида қўллаш мумкин. Мисол, учун у билан югуриш вақтида мобиль телефонларни қувватлаш мумкин. Қурилма ихтирочиларининг таъкидлашича, тажрибалар вақтида улар радиоприёмникнинг бундай пластирда икки кун ишлашига эришганлар.
Пластир ишлаши оддий. Унда оддий энергетик батареялардаги металлар функциясини ферментлар бажаради. Айнан улар инсон теридаги сут кислотаси билан ўзаро таъсирлашиб энергия ишлаб чиқаради.
Биоэнергетик пластир энига ва узунлигига бир неча сантиметр бўлиб, терига ёпиштириб қўйилади. Америкалик олимлар ўз ихтироларини қуйидагича таърифлашди.
"Агар сиз чопаётган бўлсангиз, бу пластир бирор мобиль қурилмани энергия билан таъминлаши мумкин", деб айтган қурилма муаллифларидан бири Жозеф Ванга. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар