date
views 6 426

Кунига 68 дақиқа смартфондан фойдаланиш тушкунликдан далолат беради

Кунига 68 дақиқа смартфондан фойдаланиш тушкунликдан далолат беради

Смартфонлар инсоннинг руҳий ҳолати ҳақида кўп нарса айтиб бериши мумкин. Янги тадқиқотнинг кўрсатишича, одам ундан қанча фойдаланишига қараб унинг руҳий ҳолати ҳақида муайян маълумот олиш мумкин. Одам смартфондан қанча кўп фойдаланса, тушкун кайфиятга тушиб қолиш эҳтимоли ҳам шунчалик катта бўлади. Бу ҳақда Daily Mail нашрига асосланиб Kun.uz ёзмоқда.

Тушкун кайфиятдагилар смартфондан кунига ўртача 68 дақиқа фойдаланади. Ҳаётдан мамнун, яхши кайфиятдаги инсонларда эса бу кўрсаткич 17 дақиқани ташкил қилади.

Кўп вақтини уйида ўтказадиган одамлар ҳам одатда тушкунликка тушиб қолади. Унинг қаерда эканлигини нафақат телефондан қанча фойдаланишидан, балки GPS маълумотларидан ҳам билса бўлади.

Мобил телефонлар маълумотлари тадқиқотчиларга 87 фоиз ҳолатда тушкун кайфиятдаги одамларни тўғри аниқлаш имконини берди.
Шимоли-ғарбий университет Фейнберг тиббий мактаби профессори Дэвид Морнинг айтишича, ушбу усул билан мижознинг руҳий ҳолатини бирорта саволсиз аниқлаш мумкин бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Кунига 68 дақиқа смартфондан фойдаланиш тушкунликдан далолат беради