22:37 / 27.06.2017
4 067

Petya вируси бутун дунё компьютерларига ҳужум қилди

Petya вируси бутун дунё компьютерларига ҳужум қилди
Сешанба куни "Роснефть" компьютерларига йўналтирилган Petya шифрли вируси бутун дунё мамлакатлари компьютерларига зиён етказди. Бу ҳақида "Касперский лабараторияси" халқаро тадқиқот бўлими раҳбари Костин Райю ўзининг Twitter'даги аккаунтида хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 18 июнида пайдо бўлган вируснинг янги версиясида Microsoft'нинг рақамли сохта имзоси бор.

InfoWatch бош директори Наталья Касперскаянинг "ТАСС"га маълум қилишича, шифрли вируснинг ўзи пайдо бўлганига бир йилдан ошган. У асосан фишинг хабарлар орқали тарқалади.

Касперскаянинг айтишича, Petya вирусининг биринчи варианти администраторни талаб қилган. Агар администратор ҳуқуқи берилмаса, у кучсиз бўлган. Шу боис у администратор ҳуқуқига эга бошқа бир товламачи Misha вируси билан бирлашган.

Group-IB'нинг дастлабки маълумотларига кўра, вирус Россия ва Украинадаги 80 га яқин ташкилотнинг компьютерларига ҳужум қилган. Petya вируси компьютерларни блоклайди ва операцион тизимни ишга туширишга йўл қўймайди. Қайта тикланиш ва файллар шифри учун эса 300 доллар миқдоридаги тўловни талаб қилади. 27 июнь куни кундузи Россия ва Украинанинг нефть, телекоммуникация ва молия компанияларига кенг кўламли ҳужум қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Petya вируси бутун дунё компьютерларига ҳужум қилди