15:31 / 29.06.2017
8 063

Одноклассники браузер орқали трансляцияни ишга туширди

Одноклассники браузер орқали трансляцияни ишга туширди
Одноклассники қўшимча дастурларсиз тўғридан-тўғри компьютердан трансляцияни амалга ошириш имконини тақдим этди. Эфир ноутбук ёки компьютер веб камерасидан узатилади. Браузердан тўғридан-тўғри эфирга узатиш имконини Россиянинг ижтимоий тармоқлари орасида Одноклассники биринчи бўлиб йўлга қўйди.

Жонли эфирни бошлаш учун фойдаланувчи Видео > Эфир > Веб-камера бўлимига кириши керак. Айримлари фойдаланувчилар эса ОКнинг асосий саҳифасида жонли эфирни ишга тушириш учун маҳсус ўрнатилган тугмадан фойдаланишни бошладилар. Шундан сўнг эфир номини, унинг таърифини киритишингиз, унга муқова танлашингиз ва эфирни бошлашингиз мумкин бўлади. Эфир пайтида унинг эгаси чат орқали тамошабинлар билан суҳбатлашиши, “класс”лар ва изоҳлар олиши мумкин бўлади. Браузер орқали олиб борилаётган жонли эфирлар дўстларингиз ва обуначиларингиз тасмасида, ok.ru/live стримлари харитасида, энг машхурлари эса OK Live стримлари топига чиқади. Видео ишловдан сўнг фойдаланувчининг аккаунтида сақлаб қолинади.

Ҳозирча фойдаланувчилар учун фақатгина ноутбукка ёки комьютерга ўрнатилган ёки ташқи веб-камера орқали суратга олиш имконияти мавжуд. Экранлардан ўйин ёки иловалардан жонли эфир олиб бериш эса қўшимча дастурлар орқали амалга оширилади ва Видео > Эфир > Илова бўлимида созланади.

Марина Краснова, «Видео» ва OK Live маҳсулотлари бўйича директори:
Қўшмча дастурлар ўрнатмаган ҳолда жонли эфирга чиқиш имконияти стриминг фойдаланувчилари учун Однолкассникининг веб кўриниши анча осонлаштиради. Хозирда ОКда бир суткада 40 000 стримлар ишга туширилмоқда. Янги имконият билан одамлар ҳар қандай қурилма орқали трансляцияларни йўлга қўйиши мумкин бўлади. Бу эса, ўз навбатида, стримерлар ва жонли эфирлар сонин ошириш имконини беради.

Жонли эфирлар Одноклассникида 2015 йида пайдо бўлган. Сўнгги ярим йилда жонли эфирларни томоша қилиш ўн бароборга ўсган. Бунга смартфондан жонли эфир олиб бориш имконини берувчи OK Live иловаси туфайли эришилди. Бугунги кунга келиб фойдаланувчилар, брендлар ва ижтимоий тармоқ ҳамкорлари томонидан ишга туширилувчи жонли эфирлар суткасига 20 миллион томошагача етмоқда. Трансляция қизғин пайтларда эса уни бир вақтда 1 млн томошабин кузатади.

Видеотрансляциялар ижтимоий тармоқ билан чуқур интеграциялашган: уларни тасмада, алоҳида видео пештахталарида , гуруҳларда, ОК ва OK Live иловаларида, Smart TV иловасида томоша қилиш мумкин. Томошабин трансляцияни мини-плеер кўринишигача кичрайтириши ва ижтимоий тармоқнинг бошқа ҳизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассники браузер орқали трансляцияни ишга туширди