
Исроилдаги «Eviation Aircraft» компанияси учта электр мотори асосида парвоз қилувчи йўловчи ташиш самолётларини ихтиро қилиб, кенг омма эътиборига ҳавола этиш арафасида турибди. Илк парвоз 2018 йил охирига мўлжалланган.
Туртувчи ҳаво винтлари билан маҳкамланадиган учта электр мотор самолётнинг қанот ва дум қисмига ўрнатилган. Моторлар самолётга соатига 520 километр тезликда 560 километр йўлни босиб ўтиш учун имконият яратади. Самолётнинг узунлиги 12 метрга тенг. Салонида 10 нафар йўловчини олиб манзилга етказа олади.
Келгусида бу лойиҳа янада мукаммаллаштирилиб, 2 минг километргача тўхтамай уча олувчи электр моторли самолётлар ихтиро қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар