
Beeline 2017 йилнинг 31 декабрь кунига қадар Тошкент шаҳри абонентлари учун барча 4G акцияларининг амал қилиш муддатини узайтирилгани ҳақида хабар беради.
«Сизнинг 4G Бонусингиз!» акцияси: Тошкент шаҳрининг барча абонентларига барча йўналишлар учун 1 Гбайт, TAS-IX доирасида фойдаланиш учун эса 5 Гбайт интернет-трафик тақдим этилади. Трафик ҳар ой тақдим этилади. Трафикни Beeline Uzbekistan иловасида «Ваш 4G БОНУС!» «Сизнинг 4G Бонусингиз!» тугмасини босиб ёқиш мумкин.
Bravo Online тарифидаги акция: Bravo Online тарифи абонентларининг хисоби $2,99дан $3,99гача тўлдирилганда 7 кунга барча йўналишлар учун 1 Гбайт Интернет бонус сифатида тақдим этилади. Хисоб $3,99 ва ундан ортиқга тўлдирилганда эса 7 кунга барча йўналишлар учун 2 Гбайт Интернет бонус сифатида тақдим этилади.
Status+ ва Bir Oy абонентлари учун махсус таклиф: Bir Oy тариф режасида 4G тармоғи учун қўшимча бепул 750 Мб тақдим этмоқда. Status Silver+, Status Gold+ ва Status Platinum+ тариф режалари абонентларига Тошкент шаҳрининг 4G тармоғида 1 500, 3 000 ва 7 000 Мб мос равишда тақдим этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар