18:09 / 04.07.2017
6 511

Янги Samsung Galaxy A икки камерага эга бўлади

Янги Samsung Galaxy A икки камерага эга бўлади
Samsung Galaxy Note 8 компаниянинг икки камерага эга бўлувчи илк қурилмаларидан бири бўлиши кутилмоқда. Бироқ, афтидан, бундан кейин икки камерали ҳолатлар шиддат билан ривожланадиган кўринади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Яқинда тарқалган хабарлар ҳатто Galaxy A'нинг "бюджет" линейкаси, шунингдек Galaxy C сериясининг премиум смартфонлари ҳам икки камерали бўлишига ишора қилмоқда. Бугунги кунда iPhone 7, LG G5, Lenovo Phab 2 Pro ва ASUS Zenfone 3 ва Хитойнинг кўплаб смартфонлари икки камерали.

Galaxy A смартфонлари ҳақида шу пайтгача ҳеч нарса билмаган бўлсак-да, Galaxy C 10 билан боғлиқ маълумотлар етарлича бўлди. Умуман олганда, уларнинг баъзилари Galaxy C 10 смартфони Galaxy Note 8 релизигача тақдим этилиши ва шу тариқа Samsung'нинг икки камерали илк телефони номини ундан тортиб олишини кўзда тутганди.

Агар Samsung чиндан ҳам Galaxy A ва C серияларини икки камера билан таъминласа, бу хитойлик ишлаб чиқарувчиларга қарата берилган катта зарба бўлади. Таъкидлаш жоизки, Samsung смартфонлари камералари доим компаниянинг кучли томони бўлиб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги Samsung Galaxy A икки камерага эга бўлади