date
views 5 882

Facebook штаб-квартираси ёнидан шаҳарча қуради

Facebook штаб-квартираси ёнидан шаҳарча қуради
Facebook ижтимоий тармоғи штаб-квартираси яқинидан турар-жойлар мажмуасидан иборат шаҳарча қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Компания икки йил муқаддам Калифорниядаги Менло-Парк шаҳрида жойлашган янги комплексга кўчиб ўтди. Унинг майдони 40 минг квадрат метрни ташкил этади. Эндиликда компания офис майдонидан ташқари иншоотларни ҳам кенгайтиришни хоҳламоқда.

Янги бинолар Menlo Science & Technology Park боғида жойлашади, унинг майдони 227 минг квадрат метрни ташкил этади. Боғни Facebook 2015 йили сотиб олган эди.

Озиқ-овқат дўкони, дорихона ва бошқа савдо нуқталари 11,6 минг квадрат метр майдонни, офислар эса 162 минг квадрат метр майдонни эгаллайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook штаб-квартираси ёнидан шаҳарча қуради