Дубай йўл ва транспорт бошқармаси Хитойнинг дронлар ишлаб чиқарувчи EHANG компанияси билан ҳамкорликда Дубай фуқаролик авиация бошқармаси полигонида учар таксини синовдан ўтказди, деб ёзади Daryo.uz нашри.
EHANG компанияси YouTube’га жойлаган видеода автоном ҳаво транспорти воситасини Бурж-Халифанинг ёнгинасида, шунингдек, Skydive Dubai чўл кампусида кўриш мумкин.
Дроннинг узунлиги 3,9 м, кенглиги 4,02 м, баландлиги 1,60 м бўлиб, унинг оғирлиги йўловчилар билан бирга 360 килограммни ташкил этади ва у 3000 метргача баландликда парвоз қила олади. Баъзи манбаларга кўра, йўловчилар ўз парвозлари жараёнини сенсорли экранда кузатиб бориши мумкин бўлади.
Хавфсизлик тизими парвоз чоғида бирорта носозлик юз берган тақдирда, самолётнинг энг яқин жойга қўнишига имкон яратади.
[media=https://youtu.be/FTLoN2zthuw?start=0] “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди
Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади
Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди
ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди
Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди
Беларус аёллар иттифоқи раиси: Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд