08:56 / 14.07.2017
6 917

iPhone 8 камерасининг бош хусусияти ошкор қилинди

iPhone 8 камерасининг бош хусусияти ошкор қилинди
Apple компанияси янги iPhone 8’нинг камераси учун лазерли датчик устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда аноним манбага таяниб Kun.uz хабар берди. Лазерли датчик фотосуратлар сифатини оширади ва тўлдирилган реалликда объектларнинг тасвирини яхшилайди.

Қайд этилишича, Apple VCSEL лазер датчигидан фойдаланишни мўлжалламоқда. Унинг ёрдамида смартфон саҳнанинг чуқурлигини аниқлай олади, яъни кадрдаги турли объектлар орасидаги масофани фарқлайди. Шундай қилиб, тўлдирилган реалликда объектларнинг жойлашиши яхшиланади. Бундан ташқари, лазерли датчик оддий съёмка вақтида автофокуснинг сифати ва тезлигини оширади.

«VCSEL лазерли тизими объектдан датчиккача лазер ўтувчи масофани аниқлаб беради. Тизим манба (SCSEL лазери), объектив, датчик ва процессордан иборат. Буларни ошкор этган манбанинг таъкидлашича, битта смартфонга бундай тизим ўрнатилиги икки долларга тушади», — дейилади хабарда.

Июль ойи бошида ўтказилган WWDC 2017 конференциясида Apple тўлдирилган реаллик учун ARKit тизимини тақдим этган эди. Тизим йил охирида iOS 11 релизидан сўнг фойдаланишга топширилади.

Янги iPhone’нинг тақдимоти кузда Apple’нинг йиллик конференцияси чоғида бўлиб ўтади. Миш-мишларга кўра, смартфон 5,8 дюймли, пикселлар зичлиги 521 ppi бўлган OLED-дисплей билан таъминланади. Шунингдек, у симсиз қувватлаш қурилмаси билан биргаликда сотилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 8 камерасининг бош хусусияти ошкор қилинди