date
views 6 223

Индонезияда Telegram мессенжери блокланди

Индонезияда Telegram мессенжери блокланди
Индонезия ҳудудида Telegram мессенжери блокланди. Бу ҳақда манбаларга асосланиб Qalampir.uz хабар берди.

Индонезия ахборот ва технологиялар вазирлиги матбуот хизмати айни дамда шу масала бўйича расмий баёнот тайёрламокда.

Фойдаланувчилардан бири мессенжер асосчиси Павел Дуровдан Индонезияда Telegram блокланишидан хабарингиз борми, дея сўраганида Дуров шундай жавоб берди:

“Ажабланарлиси, биз бугунги кунга қадар Индонезия ҳукуматидан ҳеч кандай савол ва эътирозлар олмадик. Бу масала юзасидан тезкор текширувлар ўтказамиз, ишни шундайлигича қолдира олмаймиз”.

Катта эҳтимол билан Индонезия ҳукумати мамлакат фуқаролари мессенжер орқали терроризмга оид ҳар хил маълумотлардан хабарлар олишаётгани туфайли шундай қарор қабул қилишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Индонезияда Telegram мессенжери блокланди