iPhone флагманларининг йилдан-йилга қимматлашиб бориши -- ҳақиқат. Айни пайтда 256 гигабайтли iPhone 7 Plus $969 доллардан сотилмоқда.
iPhone моделининг 10 йиллик юбилейи сюрпризларга бой бўлади. Хусусан, янги модел ҳам дизайн, ҳам техник жиҳатдан тубдан ўзгаради. Apple айни пайтда янги айфонни яратиш учун янги технологияларга беармон пул сарфламоқда, йирик ва қиммат стартапларни сотиб олмоқда. Бунга эътибор қилаётган маркетологларнинг фикрича, бу чиқимлар унинг нархига ҳам таъсир ўтказади ва кейинги iPhone нархи камида $1,200 дан $1,400 доллар атрофида бўлади.
Бу тўғрида яқиндагина таниқли Apple таҳлилчиси ва Creative Strategies компанияси президенти Тим Бажарин ҳам маълум қилган.
Нарх қимматлашувининг биринчи сабаби -- OLED матрицали ёрқин экран панели билан боғлиқ. 10 йиллик юбилей талқини янада ёрқин ва бетакрор экран, йирик ва юпқа корпус, илғор камера, кучли платформага эга бўлади.
Йирик, яъни 5.8 дюймли OLED экран, хотиранинг катталашиши натижасида iPhone нархи ҳам кўтарилади. Шунингдек, Apple iPhone 7 ва 7 Plus моделларини ҳам йирикроқ экран ва янги жиҳатлар билан қайта ишлаб чиқаради.
Бироқ, бренднинг кўпчилик мухлислари "non-Plus", яъни ихчамроқ талқинни маъқул кўришади. Боиси, бу талқин одатда энг арзони бўлади. Мисол учун, 32 гигабайтли 4.7 дюймли iPhone 7 $649 доллар туради. Яъни, iPhone 7 Plus'дан $320 доллар арзонроқ туради. Бундан кўриниб турибдики, улар аслида брендни маъқул кўрадилар.
Одамлар iPhone смартфонлари билан бирга ухламоқдалар ва бирга уйғонмоқдалар. Биз яқинларимиздан кўра, смартфонимизга кўпроқ вақт ажратяпмиз. Янги iPhone нархини бир йилга бўладиган бўлсак, ҳар куни $4 долларимизни Apple'га сарфлар эканмиз. Бироқ, компания биздан биз бунга тайёрмизми, йўқми -- сўраб ҳам ўтирмайди ва нархни мустақил белгилайди.
Илк iPhone 2007 йилда $599 доллардан сотилган. Бир фурсат ўтиб унинг нархи $399 долларга тушган. Ўшанда кўпчилик етказиб берувчиларга ортиқча 200 доллар тўлаб ҳам янги телефон аппаратидан олишга рози бўлган.
Apple'нинг нарх сиёсати ҳам тобора ўзгариб бораётган одамларнинг дунёқараши билан бирга ўзгариб бораётгандек. Мисол учун, кўпчилигимиз янги тренд ва брендларнинг мухлиси сифатида уларнинг хизматларидан фойдаланишга, шу орқали атрофимиздагилар олдида ҳурмат қозонишга ҳаракат қиламиз. Қуйидаги мисолларга диққат қилинг.
Apple шу йилнинг сўнгидан $5,000 долларик компютер сота бошлайди. Ваҳоланки, бу пулга 5 та кучли компютер харид қилиш мумкин. Шунингдек, кўпчилик одамлар номи чиққан меҳмонхоналарнинг ихчам хоналари учун ортиқча 100 долларни ўйлаб ҳам ўтирмасдан тўлайдиган бўлиб кетишди. Toyota Corollas каби люкс автомобиллар $20,000 долларга баҳоланган бир пайтда, баъзилар $100,000 доллар маблағ эвазига Tesla машиналарини харид қилмоқда.
Яъни, биз бир томондан брендларга ортиқча маблағ сарфлаб, уларни янги технологиялар сари илҳомлантиряпмиз. Бошқа тарафдан эса, ўзимизни ортиқча маблағ сарфлашга мажбурлаб, қийнаб қўймоқдамиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин