
Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуров ушбу хизматга Индонезияда тўсиқ қўйилганига изоҳ берди. У Индонезия алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги томонидан тармоқда терроризм тарғиботи билан шуғулланаётган каналлар рўйхатини юборгани, аммо бу каналларни тўсишнинг имкони бўлмаганини тан олган.
«Биз индонез тили ва маданиятидан яхши хабардор мутахассислардан иборат махсус модераторлар гуруҳини тузамиз. Бу орқали терроризм билан боғлиқ сўровларни аниқлаш имкони ортади», — деган Дуров.
У бу борада Индонезия ҳукуматига сўров йўллангани ҳақида маълум қилган.
14 июль куни Telegram мессенжери Индонезия ҳудудида мамлакат алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги қарори билан блокланганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар