19:45 / 18.07.2017
5 844

iPhone ва iPad эгалари диққатига: фирибгарлар алдовнинг янги йўлини топишди!

iPhone ва iPad эгалари диққатига: фирибгарлар алдовнинг янги йўлини топишди!
ESET компанияси iOS-қурилмалар фойдаланувчиларини фирибгарликнинг янги усули топилганлигидан огоҳлантирди. Кибержиноятчилар iTunes’даги аслида амалга оширилмаган харид ҳақида хабарлар тарқатишади ҳамда банк карталари маълумотлари ва бошқа шахсий маълумотларни йиғиб олишади. Бу тўғрида MacDigger сайтига таяниб Terabayt.uz хабар берди.

Бунда потенциал қурбонга онлайн-дўкон номидан электрон мактуб келади; унда шу фойдаланувчининг Apple ID аккаунти бошқа бир қурилмада Рианнанинг мусиқий альбомини харид қилиш учун ишлатилганлиги хабар қилинган бўлади. Мазкур харидни тасдиқлаш учун шу хабарга эътибор бермаслик, харидни рад этиш учун эса келтирилган ҳавола бўйича ўтиб, транзакцияни бекор қилиш таклиф этилади.

Фойдаланувчи аксарият ҳолларда хат матнидаги грамматик хатоларга ҳамда уни юборувчининг манзили Apple’га умуман алоқадор эмаслигига қараб ўтирмайди. У харидни бекор қилишга шошилади ва фирибгарларга ишониб, ҳавола бўйича фишинг сайтига ўтади. У ерга ўтганлардан эса ўз Apple ID ҳамда унинг паролини киритиш сўралади. Шунингдек, «ўз шахсини тасдиқлаш учун» анкетани (ФИО, телефон, почта манзили, туғилган санаси, банк карталари маълумотлари) тўлдиришлари ҳам талаб этилади.

Саҳифада тегишли майдончаларга керакли маълумотлар киритилгач, аккаунт текширувдан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисида хабар пайдо бўлади. Кейин фойдаланувчини ҳақиқий iTunes Store бош саҳифасига йўллашади, унинг шахсий маълумотлари эса аллақачон фирибгарларнинг қўлига ўтиб бўлган бўлади.

Мутахассислар спам-тарқатмаларга эътибор бермасликни ҳамда антиспам ва антифишинг функциялари ҳам мавжуд бўлган мажмуавий антивирус маҳсулотларидан фойдаланишни тавсия этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фишинг ҳақида мана бу мақоламизда, антивирусларнинг вазифасига кўра турлари хусусида мана бу ерда, Android учун энг зўр антивируслар тўғрисида эса мана бу жойда маълумотлар берганмиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone ва iPad эгалари диққатига: фирибгарлар алдовнинг янги йўлини топишди!